Агентлик тарихи

Ўзбекистон аҳолисига коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида масалаларни хал қилувчи махсус ваколатга эга бўлган орган 1932 йил Коммунал хўжалиги халқ комиссариати сифатида ташкил этилган.

Кейинчалик бу масалалар билан Коммунал энергетика ва электрлаштириш бўйича бошқарма, Коммунал хўжалиги бош бошқармаси ва Коммунал хўжалиги министрлиги шуғулланган.

1982 йилдан - Уй-жой коммунал хўжалиги министрлиги.

Министрлар: Илюхин Александр Меркулович (1970-1985 й)

Духанин Виктор Григорьевич (1985-1986 й)

Михайлов Виктор Константинович (1986-1993 й).

1993 йилдан – Коммунал хизмат кўрсатиш министрлиги

Министрлар: Михайлов Виктор Константинович (1993-1998 й)

Мухамедов Гафуржон Каримович (1998-2000 й).

2001 йилдан – Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги

Бош директор Халмухамедов Уткур Ачилович.