Мақсад ва вазифалар

Агентлик ўзига юклатилган топшириқларни бажариш учун қуйидагиларни амалга оширмоқда:

 

- коммунал тармоқни иқтисодий ислоҳ қилишга оид қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқмоқда ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;

- коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида рақобат муҳитини яратишда, уй-жой коммунал соҳасида инжиринглик тармоғи ва бошқа ташкилотларни яратишда кўмаклашмоқда;

- коммунал хизмат соҳасида давлат бошқарувининг маҳаллий органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқаролар томонидан қонунчиликка амал қилиниши, техник шарт ва талабларнинг бажарилиши мониторингини олиб бормоқда;

- минтақалараро сув қувурларини ривожлантириш тенденциясини ўрганмоқда ва уларни умумлаштирмоқда;

- бу соҳада ягона техник сиёсатни юритмоқда ва уни шакллантирмоқда;

- белгиланган тартибда минтақалараро сув қувурлари қурилиши бўйича буюртмачи вазифасини амалга оширмоқда, шунингдек Ҳукумат топшириғига кўра коммунал аҳамиятдаги бошқа объектлар учун ҳам;

- коммунал аҳамиятдаги илғор технологиялар, жиҳозлар, усукуналар,  машиналар ва механизмларни киритиш лойиҳаларини ишлаб чиқмоқда ва жалб этишни ташкил қилмоқда,уларни ишлаб чиқариш ишларини ташкиллаштирмоқда, коммунал хўжалик учун зарур бўлган янги машиналар, жиҳозлар ва усукуналарни ишлаб чиқаришга буюртмачилик қилмоқда;

- коммунал хўжалик ва машиналар, жиҳозлар ва ускуналар ишлаб чиқариш масалалари бўйича чет эл мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар билан илмий-техникавий ва иқтисодий ҳамкорликлар қилмоқда, маҳаллий корхоналарга чет эл корхоналари ва халқаро ташкилотлар билан тўғридан-тўғри алоқалар қилишга кўмаклашмоқда;

- давлат ҳокимяти ва бошқарувининг жойлардаги молиявий ва бошқа манфаъатдор органлари билан уй-жой коммунал хизматларига бўлган талаб меъёрлари ва тариф сиёсатини ишлаб чиқиш, уни такомиллаштириш бўйича услубий ишларда ҳамкорликни амалга оширмоқда;

- минтақалараро сув қувурлари объектлари бўйича илмий - тадқиқот ва лойиҳа - изланиш ишларини ўтказиш стратегиясини шакилллантирмоқда ва бажарилишини таъминламоқда;

- ўз имкониятлари доирасида коммунал хизмат кўрсатувчи корхоналар учун кадрлар малакасини ошириш, мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкиллаштирмоқда;

- қонунчиликка мос равишда бошқа вазифаларни ҳам амалга оширмоқда.

   Агентлик ўзига юклатилган топшириқ ва вазифаларни бевосита, шунингдек тасарруфидаги корхоналар орқали ҳал этмоқда.

Ўзига юклатилган топшириқ ва вазифаларни ҳал этишда Агентлик қуйидаги ҳуқуқларга эга:

 - коммунал соҳадаги муҳим муаммоларни кўриб чиқиш ва чора-тадбир ишлаб чиқиш бўйича кенгашлар тузиш, материалларни ишлаб чиқишга илмий-текширув, технологик, лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари, олий ўқув юртларининг ходимларини ва бошқа муассасаларни, шунингдек алоҳида олим ва мутахассисларни белгиланган тартибда жалб қилиши мумкин;

- статистик ва бошқа ташкилотлардан ўз фаолияти учун зарур бўлган статистик ва бошқа маълумотларни олиши мумкин;

- Агентлик қонунчиликка мос ҳолда бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин;

- Агентлик ўз ваколати чегарасида министрликлар, давлат комитетлари, идоралар, хўжалик юритувчи бошқармалар, давлат ҳокимятининг жойлардаги органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши шарт бўлган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиши мумкин;

- Агентлик зарур ҳолатларда министрликлар, комитетлар ва идоралар билан қўшма қарорлар чиқариш ҳуқуқига эга;

- Агентлик ўз зиммасига юклатилган топшириқларнинг самарали бажарилиши учун қонунчилик тартибида белгиланган равишда жавобгар.