Тошкент вилояти

Тошкент вилояти Минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш бошқармаси

110700, Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шахри Бўстон кўчаси 2А уй.
Тел: +998(95) 170-53-16
fax 0 370 (74) 28527
E-mail: Tosh_vil_MSQF@umail.uz

 

Бошқарма директори Норов Рахмонберди Рахимбердиевич

Фуқароларни қабул қилиш кунлари: Душанба 14.00 - 17.30, Жума 10.00 - 13.00

Тел:  + 998 (90) 345 89 42

fax:  0 370 (74) 28527

E-mail: Tosh_vil_MSQF@umail.uz

 

    «Тoшкент вилояти Минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш бошқармаси» давлат корхонаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 декабрдаги 493 - сон «Коммунал хизмат кўрсатиш тизимида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш бўйича фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги Қарорига асосан Минтакалараро сув қувурларидан фойдаланиш ва уларни ривожлантириш буйича Бош дирекциясининг  2001 йил 9 январдаги 7 - сон  буйруғи билан ташкил этилган.

     Бошқарма Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» Агентлиги  таркибига киради, юридик шахс хисобланади, ўзининг мустақил балансига, айланма маблағларига, банкда ўз ҳисоб рақамига ва бошқа рақамларига эга, сув иншоотлари ва сув қувурларини таъмирлашга ажратилган пул маблағлари, шунингдек, ўз балансида ҳисобда турадиган барча моддий бойликларини тасарруф этади.

    Бошқарма ўз фаолиятини бажаришда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига ва «Ўзкоммунхизмат» Агентлиги  кўрсатмаларига, бошқа меъёрий хужжатларга ҳамда ушбу Уставига амал қилади.