Бугун: 27 Апр 2017 йил

Ишонч телефонлари:
(+998 71) 234-93-60
(+998 71) 234-91-46
Бош саҳифа > Янгиликлар > 1 октябрдан иссиқ ва совуқ сув нархлари ошади


1 октябрдан Ўзбекистон пойтахти аҳолиси ва ташкилотлар учун марказий иситиш ҳамда иссиқ сув таъминоти тарифи ошади. Бу ҳақда «Тошиссиққуввати» корхонаси маълумоти асосида «Тошкент оқшоми» ва «Вечерний Ташкент»газеталарида эълон қилинган .

Тарифлар ошиши ёқилғи ва материалларнинг қимматлашуви билан боғлиқ ҳисобланади.

Иссиқ сув ва иситиш тизими
Иссиқ сув таъминотининг янги тарифи аҳоли учун ҳисоб ускунаси бўлган тақдирда кубометрига 3736,92 сўмни (амалдаги тариф — 3459,9 сўм, — 8%), ҳисоблагич ўрнатилмаган тақдирда киши бошига ойига 14593,56 сўмни (амалдаги тариф — 13511,73 сўм) ташкил қилади. Умумий душхонага эга ётоқхоналарда нарх киши бошига 10856,2 сўмга етади (амалдаги нарх — 10051,42 сўм). Марказий иситиш тизими учун тўлов нархи квадрат метрга 1169,7 сўмдан 1263,35 сўмга кўтарилади.

Совуқ сув
«Сувсоз» давлат унитар корхонаси хабар қилишича, 1 октябрдан Тошкент аҳолиси учун сув таъминоти хизмати янги тарифлар бўйича ҳисобланади.

Марказлашган иссиқ сув таъминоти тизими ва канализацияга эга хонадонлар учун янги тариф ҳисоблагич билан 1 кубометр учун 410 сўм (ҳозир 390 сўм, ўсиш — 5%), ҳисоблагичсиз эса 295 сўмни (ҳозир  — 280 сўм) деб белгиланди.

Барча қулайликлар билан таъминланган хусусий уйларда эса канализация хизматини қўшганда ҳар бир кубометр учун 295 сўмни (ҳозир 280 сўм), канализациясиз 180 сўмни (ҳозир 170 сўм) ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, иссиқ ва совуқ сув учун тўлов ҳисоблагичи бўлмаган аҳолига иссиқ ва совуқ сув таъминоти учун белгиланган тарифларга 1,5 коэффициентини қўллаш орқали амалга оширилади.

Бундан олдин охирги марта тарифлар шу йилнинг 1 апрелида 9 фоизга ошганди.

Манба: kun.uz

576