Бугун: 25 Мар 2017 йил

Ишонч телефонлари:
(+998 71) 234-93-60
(+998 71) 234-91-46
Бош саҳифа > Янгиликлар > ИЧИМЛИК СУВ БОСИМИНИНГ ПАСАЙИШИ ВА БЎЛМАСЛИГИ ҲАҚИДА


Боғишамол ва Янгишахар кўчалари оралигида янги автойўл хамда Бўзсув канали билан кесишган жойда кўприк қурилиши сабабли, Бўзсув бош сув иншоати худудида диаметр 1200мм. сув тармоғини қайта қуриш ва улаш ишларини олиб бориш пайтида ДУК «Сувсоз» трести истеъмолчиларга ичимлик сув босимининг пасайиши ва бўлмаслиги ҳақида қуйидагиларни маълум қилади:

26 январь соат  05.00 дан 28 январь соат 05.00 гача

  1. Сув бўлмайди – Олмазор тумани бўйича: Б-1 мавзесидаги маҳалла Чустий, Б-3 мавзесидаги  маҳалла Алишер Навоий.  Марказ 17, 18 мавзесидаги  Себзор, Янги Себзор, Тахтапул маҳаллаларида. Беруни майдони, Хончарбоғ, Алоқа, Фаробий, Чимбой-2, Қорасарой, Гузарбоши, Қўштут, Аллон, Эски Шаҳар, Қумлоқ, Ҳофиз Кухакий, Абу Бакр, Истиқлол маҳаллаларида. Абдулла Қодирий кўчаси  Себзор кўчасидан Фаробий Чиғатой дарвозасигача, Фаробий, Мирзо Ғолиб кўчаларида, Беруний кўчасидаги Нон ишлаб чиқариш заводида, Талабалар шаҳарчасида.

Шайхонтохур тумани бўйича: Марказ 26, 27, 28 мавзеларидаги Гулобод, Боғкўча, Сарҳумдон маҳаллаларида. Қоратош, Чақар, Чорсу, Янги Камолон, Хувайдо, Гулбозор, Сузукота, Исломобод, Оқилон, Шофайз, Янгишахар, Обиназир, Кохота, Ўзбекистон, Тахтапул, Катта Ҳовуз маҳаллаларида. 1-Болалар юқумли касалликлар шифохонасида, Навоий кўчаси Самарқанд Дарбоза кўчасидан Фурқат кўчасигача, Самарқанд Дарбоза кўчаси Навоий кўчасидан Термиз кўчасигача, 1-Шаҳар клиник шифохонаси ва туғруқхонасида, Тошкент Давлат Циркида, Чорсу бозорида, ЖАР спорт комплексида, Аброр Ҳидоятов номидаги ва Миллий Академик Драма Театрларида.

Юнусобод тумани буйича: Жомий маҳалласи, Нақшбандий, Мукарамма Турғунбоева, Миртемир, Тахтапул дарвозаси, Боғча кўчаларида. Боғиравон, Гулғунча, Аваз Ўтар тор кўчалари билан Бўзсув маҳалласидаги Боғишамол 2,2а кўп қаватли уйларида, Минг Ўрик 1,2 тор кўчаларида. Обод маҳалласидаги Наманган, Боғишамол, Қизилқўрғон, Ўртасарой, Машинасозлар, Гулбоғ кўчаларида, Чаманзор кўчаси тор кўчалари билан.

  1. Сув босими пасаяди – Олмазор тумани бўйича:Бобожонова, Нодира кўчаларида.

Шайхонтоҳур тумани бўйича:  Марказ-15, Бешёғоч мавзесида, Кохота маҳалласида, 3- Туман Иссиқлик  Қозонхонасида.

Юнусобод тумани бўйича: 4- Туман Иссиқлик Қозонхонасида.

Учтепа тумани бўйича: 5- Туман Иссиқлик қозонхонсида, Шайхзода, Фарход, Қурилиш кўчаларида, Лутфий кўчаси Фарход кўчасидан Хирмонтепа кўчасигача, Хирмонтепа кўчаси Фарход кўчасидан Ширин кўчасигача.

 

Сув таъминотидаги  узилишлар сабабли  “Сувсоз”  Давлат  Унитар     Корхонаси узр сўрайди .

 

      Сув бўлмаган жойларга сув ташувчи махсус автомашиналар      юборилади.

      Маълумот учун телефонлар:

Олмазор туман сув тармоқлари эксплутация цехи: 246-99-56

Шайхонтоҳур туман сув тармоқлари эксплутация цехи: 273-52-39, 273-52-49

Юнусобод туман сув тармоқлари эксплутация цехи: 235-25-64, 235-14-02

Учтепа туман сув тармоқлари эксплутация цехи: 274-83-45

Марказий Диспетчирлик Хизмати: 1054, 256-10-95

Манба: toshkent.uz

129