Бугун: 28 Июн 2017 йил

Ишонч телефонлари:
(+998 71) 234-93-60
(+998 71) 234-91-46
Бош саҳифа > Янгиликлар > “Соҳага хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳамда улар иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича бажарилган ишлар, эришилган натижалар ва истиқболдаги вазифалар”


    Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 5 майдаги “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуни, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 сентябрдаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантириш тўғрисида”ги 203-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар бўйича ўтказиладиган матбуот анжуманларининг ягона режаси”да белгиланган тадбирларни ўз вақтида ўтказиш берилган.

Вазирлар Маҳкамасининг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон “Ўзкоммунхизмат” агентлигида 2016 йил 25 май куни “Соҳага хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳамда улар иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича бажарилган ишлар, эришилган натижалар ва истиқболдаги вазифалар”  мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди .

         Матбуот анжуманини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад бу:

´   соҳага хорижий инвестицияларни жалб этишмақсади ва вазифаларини аҳолига тушунтириш;

´   хорижий инвестицияларни жалб этиш орқали улардан  келгусида кутилаётган натижалар ҳақида аҳолини хабардор этиш;

´   хорижий инвестициялар  иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар соҳада юзага келаётган муаммоларнинг ечимига қаратилган фикр-мулоҳазаларни билдириш;

´   хорижий инвестициялар  иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар натижасида энергия манбаларидан, сув ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланиш ҳамда аҳоли пунктлари санитария ҳолатини яхшилашга қаратилган қисми ҳақида аҳолини хабардор этиш;

Анжуманни “Соҳага хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳамда улар иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича бажарилган ишлар, эришилган натижалар ва истиқболдаги вазифалар” кириш сўзи билан “Ўзкоммунхизмат” агентлиги, Бош директор ўринбосари Илхом Махкамов Рустамович очиб бердилар.

Анжуман “Соҳага хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳамда улар иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича бажарилган ишлар” номли мавзуси билан бошланиб, унда ҳозирги кунда қилинган ва режалаштирилаётган лойиҳалар бўйича, уларнинг кўринишлари акс эттирилган слайдлар ва қисқача изоҳлари ҳақида иштирокчиларга, Ташқи иқтисодий алоқалар ва инвестициялар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Хўжанов Азиз Мажидович маълумот бердилар. Анжуман якунида ходимлар ва мехмонлар ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Худайбергенова Дилнавоз, Ўзбекистон "Узкоммунхизмат" агентлиги

731