Бугун: 23 Окт 2017 йил

Ишонч телефонлари:
(+998 71) 234-11-03
(+998 71) 235-80-61
Бош саҳифа > Янгиликлар > Қорақалпоғистон аҳолиси ичимлик суви таъминоти даражаси 50,8 фоиздан 74 фоизга етказилади


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси фаоллари билан учрашди. Йиғилишда Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли учун муносиб турмуш шароит яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 

"Бугун биз Қорақалпоғистонга мутлақо янги дастурлар ва режалар билан келганмиз. Учрашувларда эълон қилинган кўплаб режаларга асосан куни кеча Оролбўйи минтақасини ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган давлат дастури тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Инсонларнинг ҳаётий таъминоти учун энг муҳим масалаларни ҳал этишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган, яъни бунда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш ва модернизация қилиш, арзон уй-жой қурилиши, транспорт, муҳандислик ва коммуникация инфратузилмасини, шунингдек автомобиль йўлларини ривожлантириш, инвестицион жозибадорликни ошириш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, иш ўринларини яратиш, таълим, соғлиқни сақлаш, илм ва маданият соҳаларини ривожлантиришга кенг миқёсда эътибор қаратилган. Дастурга киритилган барча тадбирларнинг умумий қиймати 800,4 триллион сўмни ташкил этади. Бу тадбирларни амалга оширишни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун махсус фонд ташкил этилди. 

Бу фонд сув таъминотини тизимини ривожлантириш ва аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш имкониятини ошириш ҳамда санитария ва маиший чиқиндиларни қайта ишлашга жами 331,4 миллиард сўм йўналтиради. Натижада Қорақалпоғистон Республикаси аҳолиси ичимлик суви таъминоти даражасини 2016 йилдаги 50,8 фоиздан 2021 йилда 74 фоизга етказиш имконини беради. Ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш натижасида 30га яқин энг муҳтож аҳоли пунктлари шўр сувларни чуқурлаштирувчи асбоб-ускуналар билан таъминланади. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда аҳоли яшашининг санитар-гигеник шароитларини сақлаш мақсадида 23та қаттиқ маиший чиқинидиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетиш полигамларини махсус техника воситалари билан жиҳозлаш ва қулайликлар яратиш кўзда тутилади. 

Шунингдек сув ресурсларини бошқариш ва ерларнинг чўлга айланишига қарши кураш орқали тупроқ унумдорлигини ошириш ва туз, чанг тарқалишининг олдини олиш, канал ва гидротехник тизимини қуриш ва реконструкциялаш тадбирларига қаратилган жами 1,6 триллион сўмни ташкил этган 9 лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган. Шу мақсадда Орол денгизининг қуриган тубида 20 минг гектар майдонига ўрмонзорлар ташкил этилади ва 300 минг гектардан ортиқ ер майдонларининг мелиоратив ҳолати яхшиланади. Шунингдек 57 минг гектар майдонга эга бўлган сув ҳавзаларида балиқчиликни қайта тиклаш ҳисобига 4 минг тонна балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришга эришилади.

Манба: kun.uz

624