Бугун: 17 Авг 2017 йил

Ишонч телефонлари:
(+998 71) 234-93-60
(+998 71) 234-91-46
Бош саҳифа > Янгиликлар > Ўқувчиларнинг севимли устози


Тошкент вилояти Қибрай туманидаги 14-умумтаълим мактабининг жисмоний тарбия ўқитувчиси Юлия Ҳафизова ёшларни спортга жалб этиш, уларни жисмоний лаёқатига кўра тўғри йўналтириш, истеъдодини юзага чиқаришда катта тажрибага эга мураббиялардан. 

Изланувчан ва ташаббускор ёш педагог ушбу мактабда саккиз йилдан буён жисмонан соғлом, руҳан тетик авлодни тарбиялашга ҳисса қўшиб келмоқда. Дарсдан ташқари гимнастика, баскетбол спорт турлари бўйича тўгарак машғулотларини самарали йўлга қўйган. 

Жорий йилда Юлия Ҳафизова “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловининг мамлакат босқичида ғолибликни қўлга киритди. 

 
Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА
 
Манба: Uza.uz
2031