Бугун: 25 Мар 2017 йил

Ишонч телефонлари:
(+998 71) 234-93-60
(+998 71) 234-91-46
Бош саҳифа > Янгиликлар > Вазифалар белгилаб олинди


Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси сиёсий кенгашининг пленуми бўлиб ўтди. Унда партия ташкилотларининг масъулиятли ва ўта муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлиги атрофлича муҳокама этилди.  Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раиси Н.Умаров, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари С.Турсунов ва бошқалар мамлакатимизда сайлов қонунчилигининг тубдан такомиллаштирилгани сиёсий партияларнинг сайловда фаол иштирок этиши ва кўпроқ депутатлик ўринларини эгаллашида имкониятларини кенгайтириш баробарида, улар ўртасида ўзаро рақобатни янада кучайтиришда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади. 

Президентимиз Ислом Каримов томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси асосида ўтган йилларда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартишлар сиёсий партияларнинг ролини янада оширишда муҳим ҳуқуқий асос бўлмоқда. Айни пайтда партиялар жорий йилги сайловда муносиб иштирок этиш учун номзодлар захирасини шакллантириш, сайлов кампанияси даврида уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратмоқда.  Ушбу омилларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг расмий веб-сайти сайловда қўйилаётган юксак мақсадлар ҳамда миллий қонунчиликда белгиланган талаблардан келиб чиқиб янада такомиллаштирилди.  Сайтнинг “Сайлов – 2014” блоги орқали фойдаланувчилар сайлов кампаниясига доир энг муҳим янгиликлардан хабардор бўлишлари мумкин. “Онлайн депутат”, “Ҳуқуқий маслаҳатхона” саҳифалари ёрдамида онлайн режимида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва партия мутахассислари билан мулоқотга киришиш, тегишли саволларга тезкор жавоб олиш имконияти мавжуд.  Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида веб-сайтнинг мобиль қурилмалар, яъни смартфон ва планшетлар учун ҳам мўлжалланган версияси ишлаб чиқилди. Эндиликда қизиқувчилар ўз мобиль қурилмалари орқали сайтга ташриф буюриши, ундаги янгиликлардан электрон обуна бўлиш йўли билан хабардор бўлишлари мумкин.  Йиғилишда партиянинг жорий йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтадиган сайловда иштирок этиши билан боғлиқ масалалар хусусида сўз юритилди. Партиянинг сайлов кампаниясини самарали ўтказишини таъминлаш мақсадида зарур ташкилий вазифалар белгилаб олинди. 

С.Шоева, ЎзА

1979