Бугун: 26 Фев 2017 йил

Ишонч телефонлари:
(+998 71) 234-93-60
(+998 71) 234-91-46
Бош саҳифа > Янгиликлар > ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ “Сув Таъминоти ва Санитария хизматлари бўйича Инвестицион Дастур”


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

“Сув Таъминоти ва Санитария хизматлари бўйича Инвестицион Дастур”

Лойиҳанинг “Сувокава” корхоналарида автоматлаштирилган биллинг тизимини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун хизматлар кўрсатиш

 “Ўзкоммунхизмат” агентлиги Осиё тараққиёт банки лойиҳаларини мувофиқлаштириш гуруҳи

лойиҳага доирасидаги “Сувокава” корхоналарида автоматлаштирилган биллинг тизимини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун хизматлар кўрсатиш учун таклифлар қабул қилади

Хизматларнинг қисқача таърифи:

Лойиҳаларни мувофиқлаштириш гуруҳи ОТБнинг консультантлардан фойдаланиш қўлланмасига кўра компания ёки қўшма корхонани автоматлаштирилган биллинг тизимини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун хизматлар кўрсатишга қабул қилади.

Хизмат қўрсатишнинг асосий вазифалари замонавий интеграллашган хавфсиз, ишончли, самарали назорат қилиш ва амалий молиявий кўрсаткичлар бўйича ахборот алмашишга имкон берувчи автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Хизматлар кўрсатиш даври 2016 – 2017 йиллар.

Лойиҳаларни мувофиқлаштириш гуруҳи юқорида кўрсатилган хизматларни амалга ошишга қизиқиш билдирган корхоналарнинг таклифларини таклиф қилади.

Консультант корхоналар юқоридаги хизматларни кўрсатишдаги малакаларини ва тажрибаларини  намойиш этувчи маълумотларни тақдим этишлари керак.

Компания ОТБга аъзо мамлакатлардан бўлиши ва қуйидаги сохалардан бирини ишлаб чиқиш ва автоматлаштиришда камида 5 йиллик тажрибага эга бўлиши керак:

(i) давлат тизимида ахборот-коммуникация технологиялари;

(ii) биллинг тизимини дастурлаш; ёки

(iii) интеграллашган молиявий бошқарув ва бенчмаркинг тизими.

Шунингдек корхоналар абонентлар сони 10 000 дан ортиқ бўлган хизмат кўрсатиш корхоналарида биллинг тизимини ва / ёки молиявий бошқарув ахборот тизимини дастурлашдаги ва уни амалий қўллашдаги аввалги тажрибага эга бўлиши керак. Шу билан бирга халқаро молия ташкилотлари томонидан, шунингдек Осиё тараққиёт банки томонидан молиялаштирилган лойиҳалардаги тажрибалари ҳам хамиятга эга. 

Таклифларни инглиз тилида 2016 йил 17 июндан кечиктирмай қуйида кўрсатилган манзилга тақдим этилиши лозим. Кеч тақдим этилган таклифлар кўриб чиқилмайди.

 

“Ўзкоммунхизмат” агентлиги Осиё тараққиёт банки лойиҳаларини мувофиқлаштириш гуруҳи 100035, Тошкент ш., Ниёзбекйўли кўчаси,1 уй, 716 хона.

телефон:235 26 78

факс: 234 05 59

 e-mail: ­­­­­­­­­­­­­­­­­ppmuucsa@gmail.com  

қўшимча маълумотлар учун: 234 12 62

 

556